Навоийда 12 қаватли бинонинг деразалари деворга бириктирилмагани аниқланди

Навоийда 12 қаватли бинонинг деразалари деворга бириктирилмагани аниқланди

Навоийнинг Зарафшон шаҳридаги 12 қаватли бино деразалари деворга бириктирилмагани аниқланди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, лойиҳа ҳужжатларида объектнинг йиғма темир-бетон конструксиялар асосида қурилиши кўзда тутилган. Ташқи томондан тўлдирувчи сифатида газоблок материалидан фойдаланиш кўрсатилган.

Видеолавҳада акс этган газоблок тўлдирувчи материалининг асосга маҳкамланиш тартиби лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилмаган. Боғлаш, мустаҳкамлаш чизмалари ва қирқимлари лойиҳага аниқ киритилмаган.

Шу сабабли мутасадди ходимлар такрорий равишда маъмурий жавобгарликка тортилган. Сифатсиз бажарилган газоблок териш ишлари 15 кун аввал ҳудудий назорат инспекцияси томонидан аниқланиб, жойида буздириб ташланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!