Навоий вилоятидаги истироҳат боғида ёнғин содир бўлди

Навоий вилоятидаги истироҳат боғида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса 11 август куни соат 15:15 да Қизилтепа тумани “А.Навоий” МФЙ Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашаган “Маданият" истироҳат боғи кириш қисмида содир бўлган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:19 да ўраб олинган ва соат 15:21 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида истироҳат боғига кириш аркасининг 3 кв.м майдонида шифт қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида арканинг 25 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!