Навоий шаҳрида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Навоий шаҳрида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.М. бошқа бир фуқаро Д.га 83 млн сўмга захирадаги 16 сотих ер майдонини сотишга келишиб, алдов йўли билан 6 000 АҚШ доллари ва 17 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!