"Навбаҳор" "Пахтакор"нинг икки етакчи футболчисини сотиб олганини эълон қилди

"Навбаҳор" "Пахтакор"нинг икки етакчи футболчисини сотиб олганини эълон қилди

Тажрибали ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков ва ҳимоячи Фаррух Сайфиев “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамробеков футболчилик фаолияти давомида “Насаф” (Қарши, 2013-2018 йиллар), “Пахтакор” (Тошкент, 2019-2021 йилнинг 2-давраси – 2023 йиллар), “Шабаб Ал-Аҳли” (Дубай, БАА, 2021 йилнинг 1-давраси) жамоаларида ўйнаган.

Одил Ҳамробеков ўтган мавсумда “Пахтакор” таркибида барча мусобақаларда жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилган.

Ярим ҳимоячи 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва айни пайтда Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги – 2023 мусобақасида терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Сайфиев 1991 йил, 17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Насаф” (Қарши, 2012-2017 йиллар), “Пахтакор” (Тошкент, 2018-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда пойтахтликлар таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 8 та голга ассистентлик қилган. Фаррух Сайфиев 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!