ЎФА футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан “Навбаҳор лочинлари”, «Нефтчи», «Сўғдиёна», “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клубларининг мураббийлар, футболчилар ва ходимлар олдидаги қарздорлигини бартараф этиши учун муддат белгиланди.
ЎФА ҳамда ЎзПФЛ клубларнинг футболчи, мураббий ва мутахассислар олдидаги мажбуриятлари, шартномада белгиланган вазифаларни тўлиқ бажаришга масъул эканини эслатиб ўтади. Афсуски баъзи клубларда шартнома шартларини бузиш, маошлар тўловини кечиктириш билан боғлиқ вазиятлар учраб турибди. Бундай ҳолатларни бартараф этиш, ФИФА томонидан жиддий чоралар кўрилишининг олдини олиш мақсадида Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассисларнинг мурожаатлари асосида “Навбаҳор лочинлари”, «Нефтчи», «Сўғдиёна», “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клубларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича қарздорлиги масаласи кўриб чиқилди.
“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби мураббийлар, асосий жамоа, футзал жамоаси ва аёллар жамоаси футболчилари олдида қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. «Нефтчи» футбол клубининг асосий жамоа ва аёллар жамоаси аъзолари олдида, шунингдек, «Сўғдиёна» футбол клубининг аёллар жамоаси аъзоларидан ҳамда «Локомотив» футбол клубидан трансфер шартномаси билан боғлиқ қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Биринчи лига мусобақасида қатнашувчи “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клуби ҳам футболчиларига бир неча ойдан буён иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўламасдан келаётгани маълум бўлди.
Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан қайд этилган қарздорликларни жорий йилнинг 14 февраль кунига қадар бартараф этиш юзасидан муддат белгиланди. Мазкур қарздорликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда тегишли футбол клубига нисбатан жиддийроқ чоралар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.