НАТО Украинага ҳамкор мақомини оширишни таклиф қилишга қарор қилди

НАТО Украинага ҳамкор мақомини оширишни таклиф қилишга қарор қилди

НАТО давлатлари Украинага аъзолик аризасини қўллаб-қувватлашини кўрсатиш учун унга муносабатларнинг янгиланган форматини таклиф қилиш ва унинг ҳамкор мақомини ошириш ниятида. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси расмийларига таяниб Euractiv хабар бермоқда.

Порталга кўра, Украина ҳозир бўлгани каби фақат айрим масалаларни муҳокама қилиш учун таклиф қилинмасдан, Украина-НАТО кенгашининг тўлақонли аъзосига айланади.

“Унда украиналиклар хоҳлаган вақтда йиғилиш ўтказиши мумкин ва уруш зонасидаги вазият ҳақида тўғридан-тўғри хабар бериш осонроқ бўларди. Бу ҳамкорликнинг кенг кўламли янги йўналишлари учун эшикларни очади”, — деди манбалар.

НАТО расмийларига кўра, ҳамкорликнинг бу формати фаолроқ разведка маълумотлари алмашиш ва маслаҳатлашувлар, қўшма машғулотлар, шунингдек, мудофаа саноатига сармоя киритишни ўз ичига олиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!