НАТО Бош котиби: Ғарб Украинадан чарчаган эмас

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг фикрича, Ғарб давлатлари ҳали Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатгани учун “чарчоқ”ни бошдан кечирмаяпти, деб хабар бермоқда CNN.
Унинг фикрича, Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаши тобора кучайиб бормоқда.
"Ҳамма бизнинг демократик давлатларда, НАТО мамлакатларида ва ҳамкорларимизда (Украинага - таҳр.) ёрдам кўрсатиш қобилиятимизга нисбатан чарчоқ аломатларини диққат билан кузатмоқда. Биз буни ҳозирча кўрмаяпмиз", - деди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).