«Насриддин Афанди латифалари»ни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Тожикистон Маданият вазирлигига таяниб «Asia-Plus» хабар берди.
Қайд этилишича, бу Тожикистоннинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия билан ҳамкорликдаги ташаббусидир.
ЮНЕСКО учун тегишли ҳужжатлар Тожикистон Маданият ва ахборот илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан Тожикистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланган.
Насриддин Афанди ёки «Хўжа Насриддин» XIII асрдан буён Ўрта Осиё, Яқин Шарқ, Хитой, Кавказорти ва Болқонда тарқалган латифалар, ривоятлар ва эртаклардаги ҳажвий персонаждир.
Унинг мавжуд бўлгани ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо тарихчилар ва йилномачиларда Насриддин Афандининг келиб чиқиши борасида бир нечта тахминлар мавжуд. Улардан бирига кўра, Насриддин Афандининг ватани Бухоро дейилса, бошқасида у Хитойда туғилгани айтилади. Аммо буларнинг барчаси айрим мамлакатларда унинг шарафига ёдгорлик ўрнатилишига халақит бермади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.