НАСАнинг ўзга сайёраликлар ҳақидаги сирларини билган ҳарбий вафот этди. Ёки уни ўлдиришдими?

НАСАнинг ўзга сайёраликлар ҳақидаги сирларини билган ҳарбий вафот этди. Ёки уни ўлдиришдими?

АҚШнинг истеъфодаги сержанти Карл Вольф, маҳаллий "The Sun" газетасининг хабар беришича, автофалокат туфайли ҳалок бўлган. Велосипед бошқара туриб, трактор билан тўқнашиб кетган. Жароҳатларнинг кўплиги ва анча жиддийлиги боис ҳарбий касалхонада вафот этган.

Бир қарашда ўлим бахтсиз ҳодиса натижасида юз берган. Бироқ конспирологлар НАСА махфий маълумотларини, айнан ўзга сайёраликлар билан боғлиқ сирларни очиқчасига айтгани учун уни ўлдиришган, деб ҳисоблашмоқда.

Маълум бўлишича, Карл 2001 йилда НАСА Ойда инсонлар томонидан яратилмаган ғайриоддий қурилмаларни топганлигини, кейин эса 60-йилларда орбитадан жўнатилган расмларда ноодатий биноларни ҳам кўрганини таъкидлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!