НАСА раҳбари одамларнинг Марс сайёрасига қачон парвоз қилишини айтди

НАСА раҳбари одамларнинг Марс сайёрасига қачон парвоз қилишини айтди

Одамлар 2040-йилда Марсга қўниши мумкин, деди АҚШ Миллий Аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси раҳбари Билл Нелсон. Журналист Нелсондан одамни Марсга қўндиришнинг энг эрта тахминий санасини айтиб беришни сўради.“Ойга етиб бориш учун уч-тўрт кун керак бўлади, лекин Марс анча узоқда”, деди у Эл Мундо нашрига берган интервюсида.

НАСА раҳбарининг сўзларига кўра, Марсга парвоз 7-8 йил давом этади, шундан сўнг одамлар у ерда бир-икки йил қолиб, қайтиш сафари учун сайёраларнинг қулай жойлашишини кутишга мажбур бўлади, бу эса 6 йил давом этади. Нелсоннинг қўшимча қилишича, олимлар парвоз пайтида ва Марсда одамларни қандай қилиб тирик қолдириш ҳақида ўйлашлари керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!