Наманганда “Дамас” машинасидан 336 миллион сўмлик ноқонуний дори воситалари топилди

Наманганда  “Дамас” машинасидан 336 миллион сўмлик ноқонуний дори воситалари топилди

Наманган вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Тўрақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир нохуш ҳолатнинг олди олинди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасининг салонида хорижда ишлаб чиқарилган 336 миллион сўмлик 11 200 дона “Regapen 300mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Айни кунларда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!