Наманганда 3 киши чўкиб кетди. Бир нафари ҳалок бўлди

Наманганда 3 киши чўкиб кетди. Бир нафари ҳалок бўлди

2021 йил 11 июль куни соат 16:46 лар чамасида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Навбатчилик қисмининг қисқа 1050 рақамига Уйчи туман Ўнхаят маҳалла фуқаролар йиғини Шодиёна кўчаси 21-уйда яшовчи 1995 йилда туғилган Р.Р исмли ҳамда яна 2 нафар фуқаролар Уйчи туман Қумтепа МФЙ худудидан оқиб ўтган “Норин” дарёсида чўкиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга кўра, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдамга келиб, сувда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.

Маълумот учун 2 нафар фуқаро маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олинган.

Тезкорлик билан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув ишлари давомида Р.Р исмли фуқаронинг жасади дарёнинг 2,5 метр чуқурлигидан топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!