Мюнхенда намойишчилар устига автомашина ҳайдаган Афғонистон фуқароси бўлиб чиқди

Мюнхенда намойишчилар устига автомашина ҳайдалиши оқибатиди жароҳатланганлар сони 30 нафарга етди.
Бу ҳақда шаҳар полицияси хабар бермоқда.
“Охирги маълумотларга кўра, 30 киши жабрланган”, — дейилади пресс-релизда.
Гумонланувчи 2020 йилда бошпана бериш рад этилган бўлса ҳам, амалдаги яшаш ва ишлаш рухсатига эга бўлган.
13 февраль куни эрталаб Ver.di касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган ижтимоий муассасалар ишчиларининг иш ташлаши вақтида Mini Cooper намойишчилар колоннасига бостириб кирди ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинди. У 24 ёшли Афғонистон фуқароси бўлиб, 2016 йил декабридан бери Германияда яшаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Мюнхен хавфсизлик конференцияси бугун Бавария пойтахтида очилади ва 16 февралга қадар давом этади.