"Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг барча 72 иштирокчиси орасида еврокубок ўйинларида ҳали мағлубиятга учрамаган ягона клуб бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" Европа Лигасида бешта ғалаба ва учта дуранг қайд этиб, 18 очко билан умумий босқичда учинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, манкунианликлар Англия Премьер-лигаси (АПЛ) доирасидаги 25 ўйиннинг 12 тасида мағлуб бўлди ва 29 очко билан атиги 15-ўринни эгаллаб турибди.
Жорий мавсумдаги барча еврокубоклар, жумладан, Конференциялар лигасига келсак, "МЮ"дан ташқари яна икки жамоа мағлубиятсиз ўйнамоқда - Лондоннинг "Челси" ва Португалиянинг "Витория Гимарайнш."
Рубен Аморим жамоаси Европа Лигаси 1/8 финалида "Реал Сосьедад"га қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, 16 август оқшомида мамлакат пойтахти Тел-Авив марказида бир неча минг киши йиғилиб, ҳукуматни Ғазодаги урушни тўхтатишга ва исроиллик гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.