Мўйноқда IV халқаро «Rally Maynak» экстремал автомобиль мусобақаси бошланди. Турнир Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти бошчилигида ташкил этилмоқда.
Халқаро даражадаги ушбу мусобақа 4 маротаба ўтказилмоқда. У нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистонга ҳам кўплаб хорижлик туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади. «Rally Muynak» экстремал автомобиль мусобақалари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2019 йил ўтказилган бўлиб, кўпгина экстремал туризм шайдолари ва хорижий меҳмонлар орасида катта қизиқиш уйғотган эди.
Сўнгги йилларда мазкур мусобақага бўлган қизиқиш кўпайиб бормоқда. Хусусан, бу галги мусобақада 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мотоцикл ва 10 дан зиёд баггиларда умумий ҳисобда 150 нафарга якин спортчи қатнашмоқда.
Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизининг тубидаги экстремал ҳудудлардан иборат. Мотокросс ва автокросс (БАПИ) мусобақалари махсус трассада ўтказилади. Мусобақаларда двигатель ҳажми 1600 см3 ва 2000 см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, шу билан бирга, двигатель ҳажми 1600 см3 бўлган «БАГГИ» спорт автотранспортлари ҳамда двигатель ҳажми 152 см3 дан 500 см3 гача бўлган мотоцикллар иштирок этади.
Мусобақа якунлари эртага, 27 май куни эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади