Мутахассис кечаги зилзила ҳақида нима дейди?

Мутахассис кечаги зилзила ҳақида нима дейди?

💬“Ўзбекистонда сейсмик қўзғалиш кўп жиҳатдан Ҳиндистон ва Евроосиё плиталарининг ўзаро таъсирига боғлиқ. Мазкур плиталарнинг сейсмик туташуви Афғонистонда жойлашган бўлиб, у ерда чуқур фокусли зилзилалар (130 кмдан чуқурликда) тез-тез учрайди.

Ўзбекистонда мазкур сейсмик фаолликнинг акс садолари етиб келади. Соат 21:47 да кузатилган зилзила ҳам шулар жумласидан”, – дейди гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатов.

◾️Кечаги зилзила оқибатида Афғонистонда 9 киши, Покистонда 2 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, яна 44 киши жароҳатланган. Зилзила кучи Ўзбекистондан ташқари, яна қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам сезилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!