Мўғулистонда 100 ва ундан ошганлар қанча экани маълум бўлди

Мўғулистонда 100 ва ундан ошганлар қанча экани маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Мўғулистонда 100 ва ундан катта ёшдаги 130 нафар кексалар истиқомат қилади. Бу ҳақда МОНЦАМЭ хабар берди.

Ҳисоботда айтилишича, уларнинг 69 нафари вилоятларда, 61 нафари пойтахтда яшайди. Шундан аёллар 108 нафарни, эркаклар эса 22 нафарни ташкил этади.

Энг кўп юз йилликлар, яъни 100 ёш ва ундан катта ёшдаги 18 киши пойтахтнинг Хан-Уул туманида, 8 нафари Увурхонгай ва Тув вилоятларида истиқомат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!