Муфтий ҳазратларидан Ҳаж ва Умрага боришни ният қилган диндошларимизга мурожаат қилди

Муфтий ҳазратларидан Ҳаж ва Умрага боришни ният қилган диндошларимизга мурожаат қилди

Умра зиёратидан қайтган айримлар хайрли ишларда ибрат бўлиш ўрнига кутиб олишдаги исрофлар: энг қимматбаҳо автоуловларда юриш, от ё туяга миниш, кўча бошидан поёндозлар солиш, маросимни тўйга, баъзан эса Худо кечирсин, шоуга айлантириш кабиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари муносабат билдирди.

Муқаддас зиёратдан қайтгач, зиёфатлару дабдабалар қилиш динимизда тақиқланган. Бу риё бўлади. Риё эса кичик ширк, яъни катта гуноҳ.

Муфтий ҳазратлари бунинг ўрнига бошқа савобли таклифни билдирдилар.

Аллоҳ мени ҳам Каъбатуллоҳ тавофига мушарраф қилса, Аллоҳ менга ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида намоз ўқиш, қабрларида уларга саловат ва салом айтиш бахтига етказса, ушбу ибодатдан қайтиб келгандан кейин ҳеч қандай риё ва исроф қилмайман, балки ҳеч бўлмаганда 2 та камбағал оилага қўлимдан келганча яхшилик қилишга Аллоҳ насиб қилсин, деб ният қилинг.

Бугунги кунгача йил бошидан буён 40 минг киши Умрага бориб келди. Агар ўша юртдошларимиз имкони бўлса, 2 та оиланинг бошини синаганда 80 минг оилага қувонч кириб борган бўлар эди.

Сиз Умрадан қайтгандаги риё, дабдаба ва хўжакўрсинга сарфлайдиган маблағларингизни 2 та (қодир бўлганлар истаса ундан ҳам кўпроқ) эҳтиёжманд оила фарзандининг ўқишига ёки бемор бўлишса, дори-дармонига сарфласангиз, Аллоҳ савобингизга савоб қўшиб беради, иншааллоҳ.

Ушбу эзгу ниятларингизни Аллоҳ мувофиқ айлаган бўлсин, илоҳим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!