Мудофаа вазирлиги: Қўшма Штатлар хавфли вирусларни ўрганиш учун мамлакат ташқарисида 18 та лаборатория очади

Мудофаа вазирлиги: Қўшма Штатлар хавфли вирусларни ўрганиш учун мамлакат ташқарисида 18 та лаборатория очади

Қўшма Штатлар ўта хавфли вирус ва бактерияларни ўрганиш учун мамлакат ташқарисида 18 та биолаборатория очишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қўшма Штатларда 25 та операцион ва учта лаборатория қурилмоқда, улар ўта хавфли вирус ва бактериялар бўйича тадқиқотлар олиб боради.

“Яқин бир неча йил ичида яна 18 та БСЛ-4 лабораториясини очиш режалаштирилган, уларнинг аксарияти АҚШ миллий юрисдикциясидан ташқарида, Осиё мамлакатларида жойлашган бўлади”, — деди Кириллов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!