Муборакдан ўтган марказий йўлда 2 та машина ёниб кетди

Муборакдан ўтган марказий йўлда 2 та машина ёниб кетди

Кеча тунда 2 та автомобиль бир-бирига урилиши натижасида ёниб кетган. Воқеа оқибатида ҳалок бўлганлар бор деб хабар қилмоқда"Nasafnews".

Муборак туманида "Спарк" ҳамда "Жентра" русумли автотранспорт воситалари ёниб кетгани акс этган видеоёзув юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади, дейилади ИИБ хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!