Муборак туманида 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Муборак туманида 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар туманидаги “Кўҳнашаҳар” ва “А.Темур” ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2 500 метр бўлган бозор баҳоси 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!