МТРК раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда

МТРК раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда

Президент администрацияси раҳбарининг ОАВ масалалари бўйича ўринбосари Фарҳод Маҳмудов МТРКда иш бошлаши кутилмоқда.

Kun.uz манбаси маълум қилишича, Фарҳод Маҳмудов Хайрулла Нуритдинов ўрнига МТРК раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланмоқда.

Муқаддам Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири лавозимида ишлаган Фарҳод Маҳмудов 2018 йилдан ОАВ масалалари бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2019 йил сентябридан эса президент администрацияси раҳбари ўринбосари сифатида иш бошлаганди.

МТРК раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда

Фарҳод Маҳмудов Фото: «ProToday.uz»

Ўз навбатида, 2017 йил февралидан буён МТРК раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Хайрулла Нуритдинов «Ўзбекистон24» телеканали директори лавозимига ўтказилган.

МТРК раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда

Хайрулла Нуритдинов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!