Москвада бутун оила овқатдан заҳарланди. Эр-хотин ўлди

Москвада бутун оила овқатдан заҳарланди. Эр-хотин ўлди

Москва шаҳри чеккасидаги квартирада эр-хотин овқатдан заҳарланиб ҳалок бўлди, деб ёзади «112» телеграм канали.

Богород қишлоғида 35 ёшли Сергей Неверов ва 28 ёшли Светлана Горшкова ҳаёт белгиларисиз топилди. Квартирада улар билан бирга айни дамда реанимация бўлимига ётқизилган 9 ёшли ўғли ҳам бўлган. Боланинг ўзи қариндошларига эшикни очган, лекин ўша пайтда у аллақачон жуда заиф эди.

Эр-хотиннинг ўлимига овқатдан заҳарланиш сабаб бўлгани аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!