Москва мени ҳайратда қолдирди — Такер Карлсон
![Москва мени ҳайратда қолдирди — Такер Карлсон Москва мени ҳайратда қолдирди — Такер Карлсон](/photos/news/aGjex8CUzfeSuyT.jpeg)
“Мен олдин ҳеч қачон бўлмаган, аҳолиси 13 миллионли Европанинг энгкатта шаҳри Москва — мени ҳайратда қолдирди.
Мен буни тасаввур ҳам қила олмасдим... У жуда тоза, хавфсиз ва чиройли. Унинг архитектураси, овқатлари ва хизматлари АҚШнинг ҳар қандай шаҳаридагидан яхшироқ”, - деди америкалик журналист Дубайда бўлиб ўтаётган умумжаҳон саммитида.
Шу билан бирга, журналист АҚШда яшашда давом этишни режалаштираётганини ҳам маълум қилган.
Карлсон Москвада “Большой театр”га, “Ашан" гипермаркети ҳамда “Вкусно и Точка” (собиқ МакДональдс) га ташриф буюргани маълум.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).