Молдова пойтахтидаги нарх ошишига қарши норозилик акциясида бир неча минг киши иштирок этмоқда, деб хабар берди “РИА Новости”.
“Шор” мухолифат партияси тафдорлари май ойидан бери Кишинёв ва бошқа қатор аҳоли пунктларида намойиш ўтказмоқда.
Пойтахтда “Янги ҳаёт” шиори остида ўтаётган акция иштирокчилари орасида ишчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, пенсионерлар бор. Кўпчилик вилоятлардан келган.
“Одамлар газ ҳақини тўлай олмаяпти. Электр қиммат, ёқилғи нархи ошишидан ақлдан озиш мумкин”, - дейди “Шор” партияси раиси ўринбосари Марина Таубер.
Сиёсатчи, шунингдек, эрталаб полиция ташкилотчиларга ҳудудни акция учун тайёрлаш — саҳна ва махсус жиҳоз ўрнатишга тўсқинлик қилганини айтди.
Молдова баҳор охирида мисли кўрилмаган нарх ўсишига дуч келди. Миллий статистика бюроси май ойида инфляция ўртача 29,05 фоизни ташкил қилганини эълон қилди. Озиқ-овқат нархи 32,5 фоиз, бошқа маҳсулотлар 21,45 фоиз, аҳолига кўрсатилаётган хизмат 35,27 фоиз ошди. Мухолифат мамлакатдаги иқтисодий инқирозда ҳукумат ва ҳукмрон Ҳаракат ва бирдамлик партиясини айбламоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.