Молдова МДҲ билан тузилган муҳим келишувларни денонсация қилиш жараёнини бошлади, бу эса унга ташкилотдан чиқиш имконини беради.
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Михай Попсой Молдова радиосида маълум қилди.
"Молдова Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзолигининг асосини ташкил этувчи учта асосий келишувни денонсация қилиш жараёнини бошлади: МДҲ Низоми, МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги битим ва тегишли илова", деди Бош вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, ушбу келишувлар расман бекор қилингандан сўнг, мамлакат амалда МДҲ аъзоси бўлишдан тўхтайди.
"Ташкилотдаги амалда иштирок этиш бундан ҳам олдинроқ тўхтатилган эди. Ушбу ҳужжатлар якуний тасдиқлаш учун парламентга юборилади", деб таъкидлади Попсой.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.