Модрич «Реал»ни тарк этиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Модрич «Реал»ни тарк этиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Яримхимоячи Лука Модрич «Реал»ни тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди.

37 ёшни қаршилайдиган «Олтин тўп» соҳиби журналистларнинг саволига жавоб берар экан, мавсум якунида Мадрид клубини тарк этиб, собиқ жамоадоши Криштиану Роналду тўп тепаётган «Ан Наср»га ўтиши борасидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

«Менинг хоҳишим маълум — «Реал»да қолиш. Бунга ишонаман ва амалга ошишига умид қиламан. Қолган гаплар тахмин ва миш- миш холос.

100-марта такрорлайман: «Реал»да қолишимга ишонаман», — дейди футболчи Уэльсга қарши бахс олидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Модрич сардорлик қиладиган Хорватияни бугун, 25 март куни Евро-2024 саралаши 1-турида Уэльсга қарши ўйин кутиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!