Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунилари Мисрга буюрган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг гепатит “С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ, Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилаётган гепатит “С” вируси қарши “Даклатасвир” дори воситаларининг навбатдаги туркуми юборилиши юзасидан келишувга эришилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Жорий йил 23 сентябрь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган 6240 дона “Sofosbuvir-400mg” дори воситасининг ўн бешинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Ушбу дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморлар ўртасида тақсимланади.
Қайд этиш жоизки, Миср гепатит “В” ва “С” вирусларига қарши курашда дунё миқёсида сезиларли муваффақиятларга эришган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ этилган бўлиб, Миср олимлари яратилган махсус диагностика аппаратлари ва орттирилган тажрибани ўзбек мутахассислари билан баҳам кўришга тайёрдир.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, фақат аҳолини оммавий скрининг қилиш ва тезкорликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар билангина гепатитга чек қўйиши мумкин.
Миср соғлиқни сақлаш вазири жорий йил февраль ойида Қоҳирага олий даражадаги ташриф доирасида Ўзбекистон ССВ билан имзоланган Ҳамкорлик меморандуми ижроси ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, “С” гепатитига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун амалий сафар билан Тошкентга келишга тайёр эканлигини билдирди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.