Мисрда рўй берган ёнғинда камида 38 нафар одам жабрланди

Мисрда рўй берган ёнғинда камида 38 нафар одам жабрланди

Мисрнинг мамлакат шимоли-шарқидаги Исмоилия вилоятида хавфсизлик кучлари штаб-квартирасида содир бўлган ёнғинда камида 38 киши жабрланди.

Бу ҳақда Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

"Тиббиёт гуруҳлари воқеа жойида 12 жабрланувчига тез ёрдам кўрсатди, 26 киши Исмоилиядаги тиббиёт мажмуасига етказилди”, — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. Унга кўра, фавқулодда ҳолат жойига 50 та тез тиббий ёрдам машинаси жўнатилди, вилоятдаги барча тиббиёт муассасалари жабрланганларни қабул қилишга тўлиқ шай ҳолатга келтирилди.

Ҳозиргача ёнғин ўчирилди, ёнғин яқин атрофдаги биноларни қамраб олишга улгурмади. Қутқарув операцияси давом этмоқда. Al-Youm as-Sabia ахборот порталига кўра, қуролли кучлар воқеа жойига иккита самолёт жўнатган.

Душанбага ўтар кечаси Исмоилия хавфсизлик кучлари штаб-квартирасида ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!