Миср арабча НАТОга ўхшаш ҳарбий иттифоқ тузиш учун иттифоқчилар қидирмоқда

A A A
Миср арабча НАТОга ўхшаш ҳарбий иттифоқ тузиш учун иттифоқчилар қидирмоқда

Миср НАТОга ўхшаш, бирор давлатга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қиладиган араб ҳарбий иттифоқини тузиш учун араб мамлакатларининг қўллаб-қувватлашини кутаётгани ҳақида The Times of Israel хабар берди.

Бу ташаббус илк бор 9 йил олдин илгари сурилган эди. Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси араб-ислом саммити арафасида ўтказилган юқори даражали учрашувларда бу ғояни яна бир бор қўллаб-қувватлади.

🔹 Ҳозирда Қоҳира янги ҳарбий блокнинг устави ва фаолият механизмини тайёрламоқда. Армия сони ҳар бир мамлакатнинг аҳолиси ва ҳарбий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

🔹 Миср ушбу ҳарбий иттифоққа 20 минг ҳарбий ажратишни таклиф қилмоқда ва унда етакчи ролни ўйнашни хоҳламоқда. Саудия Арабистонига иккинчи ўрин, Форс кўрфазининг бирор давлатига эса учинчи ўрин берилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!