Мирзиёев: Россия ва Ўзбекистон азалдан бирга бўлган ва бўлади

Мирзиёев: Россия ва Ўзбекистон азалдан бирга бўлган ва бўлади

Ўзбекистон ва Россия оғир дамларда ҳамиша бирга бўлган, республикада кўплаб халқлар вакиллари тинч ва тотувликда яшашда давом этмоқда, деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни Тошкентда Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбирларида.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев сешанба куни Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган байрам тадбирида иштирок этган.

Хусусан, Президент миллий маданият марказлари ва халқ ҳунармандчилиги кўргазмаларини томоша қилди. Марказ ходимлари томонидан Президентга рус ва ўзбек халқларининг умумий анъаналари ҳақида қўшиқ ижро этилган.

“Қўшиқда Россия ва Ўзбекистон азалдан бирга бўлган ва бўлади, деб тўғри айтилган. Энг оғир дамларда биз бирга бўлганмиз ва бирга бўламиз. Бу бизнинг асосий ютуғимиз”, — деди Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти бугунги кунда республикада кўплаб халқлар вакиллари тинч ва тотувликда яшаётганини қўшимча қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!