Тадбиркорлик соҳаси шахсан Президент назоратида бўлади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:
«Ҳамма ҳудуд ва сектор раҳбарлари бир ҳақиқатни тушуниб олишлари шарт: тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, ишчи жойи яратмасак, натижамиз яхши бўлмайди», — деди давлат раҳбари.
❗️Президентимиз қанча кўп маблағ берилгани, шарт-шароит яратилгани билан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаётгани, яратилган имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаётганини қаттиқ танқид қилди.
Шавкат Мирзиёев соҳадаги камчиликларга тўхталиб, бу борада Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аҳвол оғир эканини қайд этди.
📉 Салоҳияти юқори бўлган Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига атиги 1,9 миллион сўмга тўғри келиб, бу — республика кўрсаткичидан 2 баравар паст (3,5 миллион сўм). Қашқадарёда аҳоли жон бошига йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 3 миллион сўмдан ошмаган ёки бошқалардан 2 баравар кам.
Ушбу вилоятда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони атиги 4 та, уларда ишловчилар сони 16 нафардан иборат (республикада ҳар минг аҳолига 6 та тадбиркорлик субъекти ва уларда ишловчилар сони 30 тани ташкил қилади).
❌ Навоий вилоятидаги 7 мингдан ортиқ тадбиркор муаммолар ечилмаётгани, улар фаолиятига тўсқинликлар бўлаётгани тўғрисида мурожаат қилган. Вилоятдаги жами 10 та кичик саноат зонасининг 72 гектар ёки 66 фоиз ерига бирорта лойиҳа жойлаштирилмаган.
«Бу — ҳудудлар ичида энг салбий кўрсаткич», — деди Президент.
Йиғилишда ўртача битта кичик бизнес субъектидан тушаётган солиқ тушуми Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарёда — 40 миллион сўмни ташкил қилиб, республика кўрсаткичидан 1,5 баравар камлиги қайд этилди.
Давлат томонидан берилган ҳар 1 миллиард сўм молиявий кўмак ҳисобига Бухорода — 35 та, Андижонда — 27 та, Сурхондарёда — 23 та иш ўрни яратилган. Навоийда — бор-йўғи 15 та.
💼 Ҳудудий дастурлар доирасида 2 мингта лойиҳага кредит тўлиқ ажратилган бўлса-да, улар ишга тушмаган. Уларнинг асосий қисми Наманган (309 та), Сурхондарё (293 та), Қашқадарё (280 та), Хоразм (268 та)га тўғри келади.
Бу вилоят, туман (шаҳар) раҳбарлари жойларда кичик бизнес вакиллари билан етарли даражада мулоқот қилмаётганидан далолат бериши қайд этилди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.