Россиянинг “МИР” тўлов тизими Ўзбекистонда ишламай қолгани биринчи марта эмас, деди иқтисодчи Денис Ракша Sputnik радиосига берган интервьюсида.
Экспертнинг сўзларига кўра, март ойи бошида ҳам “Uzcard” процессинг маркази техник сабабларга кўра “МИР” карталарини қабул қилиш тўхтатилганини маълум қилган. Бироқ носозлик бартараф этилганидан сўнг аввалгидек Россия тўлов тизими Ўзбекистонда ҳам ишлай бошлаган.
“Менимча, Ўзбекистонда “Мир”картаси бор одамлар бир вақтнинг ўзида бошқа тўлов тизимлари карталарининг ҳам бахтли эгалари. Уларда фақат битта карта борлигини тасаввур қила олмайман. Шунинг учун улар вақтинча бошқа тўлов тизимларидан фойдаланишади”, - деди у.
Иқтисодчи ҳозирда Ўзбекистонда бўлган Россия тўлов тизими фойдаланувчиларига ҳам маслаҳатлар берди.
Иқтисодчининг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли учун “Мир” карталарининг вақтинчалик ишламаслиги “ўлимга олиб келувчи зарба” эмас.
Эслатиб ўтамиз, UZCARD тизимида ҳозирда техник ва профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли Ўзбекистонда вақтинча Россиянинг “МИР” карталари ишламай турибди. Бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кобейжинг "Uzcard-Мир" карталари мамлакат ҳудудида ишлаяпти.
2022 йилнинг март ойида Uzcard тўлов тизими "Uzcard-Мир" кобейджинг карталари чиқарилишини эълон қилган эди. Улар рублдан сўмга ва аксинча автоматик конвертацияни ўз ичига олади.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.