Бугун, Зулҳижжа ойининг саккизинчи – Тарвия кунида кўплаб зиёратчилар ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл олди. Бу ҳақда "IslamNews" хабар берди.
Қайд этилишича, одамларни ташиш учун 12 000 га яқин автобус ажратилган. Зиёратчилар шанба – ҳажнинг иккинчи куни Арафат тоғига йиғилишади. Арафатда дуолар ижобат бўлиши таъкидлангани учун унда "Раҳмат тоғи"га юзланиб Аллоҳ Таолога ёлбориш, тавба-тазаррулар қилиш, раҳмат-мағфират сўраш суннат амаллардандир.
Шу боис ҳам зиёратчилар ҳажнинг энг юқори нуқтаси бўлган Арафат тоғида туришга тайёргарлик кўришаётганда ўзларини имон ва тақводорлик билан тўйинтирадилар. Шу куни улар ибодатга шўнғийди.
Макка ва Муздалифа ўртасида жойлашган Мино водийси мусулмонлар учун муҳим аҳамиятга эга жой ҳисобланади. Тарихчиларнинг фикрича, водий номи арабча "амна" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "қон тўкиш" маъносини англатади. Мутахассислар буни водийда қурбонлик қилинган ҳайвонларнинг кўплиги билан ҳам изоҳлашади. Бундан ташқари, Минода Иброҳим пайғамбар иблисга тош отган. Минодаги Жамаротга яқин катта масжид – Масжидул Хайфда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбаримиз ўзларининг хайрлашув ваъзларини ўқиганлар.
Айни пайтда Саудия Арабистони зиёратчиларни қабул қилиш учун кенг кўламли чора-тадбирларни кўргани айтилмоқда. Жумладан, шифохоналар, кўп қаватли турар-жой бинолари ва зиёратчиларни муқаддас жойлар ўртасида тез олиб ўтадиган темир йўл линияси хизматга шай ҳолга келтирилган. Бу йил жами 2 миллионга яқин зиёратчи ҳаж сафарига йўл олган.
Маълумот учун, Жорий йилда тарвия куни 14 июнга, арафа 15 июнга ва қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнга тўғри келади. Тарвия куни рўза тутиш жуда фазилатлидир. Тарвия дейилишига сабаб ўша куни ҳожилар Замзам сувидан қониб-қониб ичишларидир. Тарвия тафаккур маъносида ҳам қўлланилади. Зулҳижжанинг саккизинчи кечасида Иброҳим (алайҳиссалом) тушларида ўғиллари Исмоилни (алайҳиссалом) қурбонлик қилаётганларини кўрадилар ва бу туш шайтонийми ёки раҳмоний, дея ўша кунни тафаккур билан ўйчан ҳолда ўтказадилар. Шунга кўра, бу кунга Тарвия (тафаккур) дейилади. Арафа кечаси “Сенга буюрилган нарсани адо эт!” амри берилгач, бу тушнинг раҳмоний эканини англаб етадилар. Шунинг учун ҳам мазкур кун “арафа” (билмоқ) деб аталди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.