Миллий гвардия ходими нега бозорда фуқаро билан жанжаллашди?

Миллий гвардия ходими нега бозорда фуқаро билан жанжаллашди?

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Сариосиё туманида Миллий гвардия ходимининг бозорчи аёллар билан жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Миллий гвардия матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Сариосиё туманидаги озиқ-овқат деҳқон бозори Миллий гвардия ходимлари томонидан шартнома асосида қўриқловга олинган.

20 сентябрь куни ходимлар томонидан бозор ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ноқонуний жойларда савдо қилаётган сотувчиларни расталарга жойлаштириш жараёнида бозорчи аёллар билан низо келиб чиққан.

“Ҳозирда ушбу ҳолат Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини, ходимларнинг хатти-ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!