Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамаси якунланди.

Унда дастлабки танлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тариби, номзодлар билан ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш бўйича қоидалар белгиланган.

Низомга кўра, институтга ўқишга киришни хоҳлаган Ўзбекистон фуқароларини ўқишга қабул қилиш Президент томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ, Миллий гвардия қўмондонининг институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

Институт курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:

  • ҳарбий-профессионал йўналиш;
  • дастлабки танлаш;
  • ҳарбий-профессионал танлаш;
  • тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.

Институтга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Мудофаа вазирлигига келгуси йил учун институтга қабул қилинувчи номзодлар сони тўғрисида маълумот тақдим қилинади.

Институтга қабул қилинувчи номзодларни дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа ишлари бошқармаларига топшириқ берилади.

Институтга ўқишга қабул қилиш учун Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан қабул комиссияси тузилади ва уларнинг таркиби тасдиқланади.

Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Миллий гвардияси тегишли таркибий тузилмаларининг мутахассислари киритилади.

Қабул комиссияси қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар фаолият юритади.  Номзодлардан аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Ушбу низом уни тақдиқлаш тоғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ҳуқуқий кучга киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!