Абу-Даби шаҳрида 15-24 ноябрь кунлари спортнинг Жиу-житсу тури бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур турнирда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган сара спортчилар қаторида Ўзбекистон Жиу-житсу бўйича миллий терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб қайтди.
Терма жамоамиз аъзолари бу каби жаҳон чемпионатида биринчи бора қатнашаётган бўлсалар-да, якуний натижаларга кўра, 9 та (4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза) медальни қўлга киритдилар.
Бўлиб ўтган баҳсларнинг “beginner” йўналишида спортчиларимиз Анвар Муқимов олтин медалга, Жасур Джураев, Сухроб Усмонов ҳамда Хуршид Эшонходжаевларнинг ҳар бири эса жаҳон чемпионатининг 2 тадан, яъни олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлдилар.
Шунингдек, “master” йўналишида Руслан Якубов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Камол Усмонов бронза медалларини қўлга киритдилар.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.