Миллиардер Жек Ма Alibaba раҳбарлигидан кетди

Миллиардер Жек Ма Alibaba раҳбарлигидан кетди

Хитойнинг Alibaba интернет-ритейлери асосчиси Жек Ма компания директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этди, дея хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Жек Ма 10 сентябрда — 55 ёшга тўлган куни истеъфога чиққан. Раис лавозимида унинг ўрнини компания бош директори Дениел Чжан эгаллаган.

Bloomberg’нинг ёзишича, истеъфога чиққанига қарамай, Жек Ма компанияда асосий шахс бўлиб қолаверади. Дениел Чжан муҳим қарорларни Alibaba асосчисининг кўмагисиз қабул қилиши эҳтимоли кам.

Жек Ма Alibaba’ни тарк этиш режасини илк бор 2018 йил сентябрида маълум қилган эди. Ўшанда у таълим соҳасидаги хайрия лойиҳалари билан шуғулланмоқчи эканлигини билдирган эди.

Собиқ инглиз тили ўқитувчиси Жек Ма 1999 йили Alibaba’га асос солган. Ҳозирда бу Хитойдаги бозор капитализацияси 460 миллиард долларга тенг бўлган энг йирик компаниядир. Компания, жумладан, АлиЕхпресс савдо майдончасига эгалик қилади.

Bloomberg Жек Манинг бойлигини 41,8 миллиард долларга баҳолаган — у Осиёнинг энг бадавлат иккинчи одами.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!