«Милан» Олмо трансферини ҳал қилди. Унга «Барселона» ҳам кўз тикканди

«Милан» Олмо трансферини ҳал қилди. Унга «Барселона» ҳам кўз тикканди

Спорцке Новости хабарига кўра, «россонерилар» Испания терма жамоасининг 21 ёшли аъзоси учун загребликларга 20 миллион евро тўлайди. «Динамо» бундан ташқари 5 миллион евро бонусга ҳам эга бўлиши мумкин. Шунингдек, «Милан» агарда футболчини сотадиган бўлса, «Динамо» яна қўшимча 5 миллион еврога эга бўлади.

Олмонинг ўзи «Милан» билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. У клубда йилига 2,5 миллион евро маош олади.

Аввалроқ «Барселона» ҳам Олмога қизиқаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

Футболчи жорий мавсум «Динамо» сафида 22 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!