Мигрантлар Россиядан ватанига қарзга пул жўнатишлари мумкин

Мигрантлар Россиядан ватанига қарзга пул жўнатишлари мумкин

Буни 11 октябрдан бошлаб “Золотая корона” тўлов хизматлари тизими ёрдамида амалга оширишнинг имкони бўлади, деб ёзади “Ведомости” нашри компания директорлар кенгаши раиси Николай Смирновга таянган ҳолда.

Аввалига мигрантлар кичик миқдорда қарз олишлари мумкин – 5-15 минг рубль. Кредитни “Страна экспресс” компанияси тақдим этади.

21 кун мобайнида кредит бўйича фоиз олинмайди, кейин кунига у 1 фоизни ташкил этади.

Смирновнинг сўзларига кўра, қарзни “Мегафон”нинг барча салонларида олиш мумкин бўлади. Кейин қарзни бошқа салонларда ҳам бериш имконияти кўриб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!