Жаҳондаги энг йирик миллий фаровонлик фонди — Норвегия давлат пенсия жамғармаси Исроилнинг 11 компаниясига инвестиция киритишни рад этиб, ушбу мамлакатдаги ташқи бошқарувчилар билан барча шартномаларни бекор қилди. Фондни бошқарувчи Norges Bank Investment Management (NBIM) бу ҳақда баёнот берди.
2025 йил биринчи чораги якунида жамғарма активлари 1,7 трлн долларни ташкил этган.
Баёнотда айтилишича, Норвегия молия вазирлиги NBIMга мурожаат қилиб, Исроил компанияларига киритилаётган сармояларни қайта кўриб чиқишни сўраган. Маълум бўлишича, 2025 йил биринчи ярмида фонд инвестиция киритган Исроил компаниялари сони 61 тани ташкил этган. Улардан 11 таси Норвегия молия вазирлигининг акциялар индексига кирмаган.
Айни пайтга келиб Норвегия пенсия жамғармаси мамлакат молия вазирлигининг базавий индексига кирмайдиган Исроил компаниялари учун барча позицияларни тўлиқ ёпган. Фонд расмийлари таъкидлашича, эндиликда Исроилнинг индексга кирувчи компаниялари учун ҳам сармоя киритилмайди.
Бундан ташқари, Норвегия пенсия жамғармаси Исроилдаги ташқи бошқарувчилар билан барча шартномаларни бекор қилиб, барча сармояларни фонднинг ўз компанияларига ўтказди.
«Бу чоралар фавқулодда вазиятларга жавобан қабул қилинди. Ғазо секторидаги вазият жиддий гуманитар инқирозга олиб келди. Биз уруш ҳолатида бўлган мамлакатда ишлаётган компанияларга сармоя киритяпмиз, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи ва Ғазо секторидаги вазият эса янада ёмонлашмоқда», — деди Norges Bank Investment Management бош директори Николай Танген.
Маълумот учун: Норвегия молия вазири Йенс Столтенберг — катта сиёсатчи, НАТОнинг собиқ бош котиби. Ўтган ҳафта унинг топшириғи билан Исроилга киритилаётган инвестицияларни тафтиш қилиш бошланди. Бунга эса Aftenposten газетасида чиққан мақола сабаб бўлди, унда ёзилишича, норвег пулларини олаётган Bet Shemesh Engines (Исроил) компанияси Ғазога ҳужум қилаётган қирувчи самолётларга хизмат кўрсатмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.