Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди

Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди

Microsoft Word, Exel ва PowerPoint муҳаррирларининг имкониятларини бирлаштирган Android учун Office дастурини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Уни Play Market орқали юкаб олиш мумкин.

«Microsoft’нинг янги мобил иловасида Word, Exel ва PowerPoint имкониятлари бирлаштирилган, шунингдек, мобил қурилмалар учун янги функциялар тақдим этилган бўлиб, у телефонингиздаги асосий офис иловасига айланади», — дейилади компания тақдимотида.

Иловага янги функциялар қўшилган бўлиб, улар орасида фото ҳужжатларни матнга ёки жадвалга ўтказиш ёки уларни PowerPoint’га қўшиш имконияти ҳам бор.

Файлларни PDF’га айлантириш, булутдаги ҳужжатлар билан ишлаш, шунингдек, бошқа Microsoft хизматлари билан интеграциялаш ҳам кўзда тутилган.

Иловани синовдан ўтказиш 2019 йилнинг ноябридан бошланган. Microsoft сайтида айтилишича, Office IOS учун ҳам синовдан ўтказилмоқда. Унинг AppStore’да қачон пайдо бўлиши эса маълум қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!