Microsoft ўтган жума куни юз берган тарихдаги энг йирик тизим носозликлари учун Европа Иттифоқи, ҳеч бўлмаганда билвосита айбдор эканини даъво қилмоқда, дея хабар беради Euronews.
IT-гиганти вакиллари 2009 йилда Европа Иттифоқи ва Microsoft ўртасида тузилган монополияга қарши келишувга ишора қилмоқда. Ҳужжат Windows яратувчиларни учинчи томон дастурларини ишлаб чиқувчиларга Microsoftнинг тегишли дастурлари эга бўлган операцион тизимга бир хил даражада киришни таъминлашга мажбур қилди.
Microsoft ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунё бўйлаб 8,5 миллион компьютер Crowdstrike узилишидан зарар кўрган.
Шундай қилиб, Crowdstrike хавфсизлик дастури операцион тизим ядросига энг юқори кириш имкониятига эга бўлди. Eчинчи томон дастурини янгиламаслик бутун сайёра миқёсида "ўлимнинг зангор экрани" га - бутун дунё бўйлаб 8,5 миллион Windows тизимларининг "ҳалокатига" олиб келди.
Бу дунёдаги барча Windows компьютерларининг бир фоиздан камроғини ташкил қилса-да, Crowdstrike маҳсулотлари биринчи навбатда корпорациялар томонидан қўлланилганлиги сабабли таъсир жуда муҳим эди.
Microsoft таъкидлашича, агар фақатгина Microsoft ядрога кириш имконига эга бўлса, муаммоларнинг олдини олиш мумкин эди.
Бироқ, 2000 йилларнинг бошидан бери Европа Комиссияси кенг тарқалган Windows муаллифларини адолатсиз рақобатдош устунликларга эга бўлганликда айблаб келади.
Microsoft нинг рақобатчиларидан бири Apple Брюссель билан бундай келишувларга кирмади ва 2020 йилда учинчи шахслар учун айнан хавфсизлик нуқтаи назаридан МаcОС ядросига киришни бутунлай тўсиб қўйди.
Бироқ, Европа Комиссияси Apple компаниясига босим ўтказишда давом этмоқда. Шундай қилиб, яқинда қабул қилинган рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ, компания учинчи томон браузерлари ва иловалар дўконларини ўрнатишга рухсат бериши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 19 июлида Microsoft глобал узилишни бошдан кечирди, бу бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга, жумладан, банклар ва авиакомпанияларга таъсир кўрсатди. Фойдаланувчиларнинг Интернетдаги узилишлар ҳақидаги ҳисоботларини кузатувчи DownDectector веб-сайти Visa, ADT security и Amazon хизматлари, шунингдек, American Airlines ва Delta каби авиакомпаниялар билан боғлиқ муаммолар ортиб бораётганини қайд этди
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.