Месси: «Футбол қайтди ва мен совға улашишга тайёрман!»

Месси: «Футбол қайтди ва мен совға улашишга тайёрман!»

«Барселона» сардори Лионель Месси Ла Лиганинг тикланиши борасида ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

«Мавсум тўхтатилган пайтда жуда кўп ўйладим. Ўзимни бошқа футболчилар каби ҳис қиляпман. Шунчаки ўйнашни хоҳлайман. Футбол ўйнаш – бу совға. Одамларни илҳомлантириш керак.

Энг катта совға бошқаларни мамнун қилишдир. Футбол қайтди ва мен совға улашишга тайёрман», – деб ёзади аргентиналик «инстаграм»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Ла Лига доирасида бугун, 13 июнь куни «Мальорка» меҳмони бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!