АҚШ томонидан Кубада ҳарбий аралашув эҳтимолдан йироқ, чунки орол ҳалокат ёқасида, деди Доналд Трамп.
"Менимча, Куба қулашга тайёрланмоқда. Мен Куба ҳукумати мамлакат устидан назоратни қандай ушлаб турганини билмайман, аммо ҳозир Кубанинг ҳеч қандай даромади йўқ. Улар барча даромадни Венесуэла нефтидан оларди. Энди улар бундан маҳрум бўлди. Куба том маънода ҳалокат сари бормоқда. Бу ҳолатдан мамлакатнинг кўпчилик аҳолиси жудаям хурсанд бўлади", — дея фикр билдирди АҚШ президенти.
Шунингдек, АҚШ раҳбари Венесуэладаги операцияда кўплаб кубаликлар ўлдирилганини, улар кубалик хавфсизлик ходимлари эканини маълум қилди.
"Биласизми, у ерда кўплаб кубаликлар ўлдирилди", — деди Трамп Air Force One самолётида журналистларга.
"Куба ҳукумати АҚШ амалиёти натижасида 32 киши ҳалок бўлганини хабар қилди. 5 ва 6 январ кунлари мамлакатда мотам кунлари деб эълон қилинди", деб ёзади Reuters.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Бухорода йирик қарздорлик бўйича суд қарорига бепарво қараб келган Бухоро тумани ҳокимлигига тегишли Cobalt русумли хизмат автомашинаси жарима майдончасига олиб қўйилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эронликларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақириб, намойишчиларга нисбатан зўравонлик тўхтамагунча Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини билдирди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.