Fox News телеканали АҚШ биринчи хоними Мелания Трампнинг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган мактуби матнини эълон қилди. Телеканал маълумотларига кўра, Доналд Трамп мактубни Анкориждаги музокаралар чоғида жаноб Путинга топширган ва РФ раҳбари дарҳол уни ўқиб чиққан.
Мелания Трамп Россия қўл остида қолаётган украиналик болалар ҳақида ёзган.
"Ҳар бир боланинг қалбида бир хил сокин орзулар бор, у қишлоқда ёки катта шаҳарда туғилган бўладими. Улар севги, имконият ва хавфсизликни орзу қилади", - деб ёзади Мелания Трамп мурожаат бошида.
Биринчи хоним Владимир Путин "уларнинг оҳангдор кулгисини тиклашга” қодирлигини қўшимча қилди. "Болаларнинг бегуноҳлигини ҳимоя қилиб, сиз нафақат Россияга хизмат қиласиз, балки бутун инсониятга хизмат қиласиз. Ўша тасаввурни бугун қалам зарби билан амалга оширишингиз мумкин. Вақти келди", деб давом этди Трамп хоним.
Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги музокаралар 15 август куни Аляскада бўлиб ўтган.18 август куни Вашингтонда АҚШ президенти ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, Доналд Трамп 22 августдаёқ Россия ва Украина президентлари иштирокида уч томонлама учрашув ўтказишни хоҳлайди, деб ёзади Axios ва CNN.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.