Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан Мексика суверенитетини ҳурмат қилган ҳолда хавфсизлик масалалари, наркотрафик, шунингдек, савдо ва инвестиция мавзуларини муҳокама қилганини ёзди.
Кейинроқ Шейнбаум кундалик матбуот анжуманида Трампнинг ҳарбий ҳаракатлар бўйича таклифларини рад этганини ва Қўшма Штатларнинг Мексикага ҳарбий аралашувини тўхтатишга эришганини айтди. Бундан ташқари, Шейнбаум агар АҚШ бунинг аксини билдирса, у яна қўнғироқ қилишини қўшимча қилди.
Трамп ўтган ҳафта Fox News телеканалига берган интервюсида Мексикани картеллар бошқараётганини таъкидлаб, АҚШ уларга қарши курашиш учун Мексика ҳудудидаги объектларга зарба бериши мумкинлигига ишора қилган эди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.