2020 йил 10 январь куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ жиззахлик аёллар 2019 йил ноябрь ойида пахта йиғим теримида иштирок этганлиги, пахта пулини эса ҳанузгача олмагани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни масала 2020 йил 11 январь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллари томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, пахта терими жараёнида иштирок этган барча теримчиларга терим пуллари тўлиқ берилган, бундан ташқари рағбатлантириш учун ўсимлик ёғи ҳам тақдим этилган.
2019 йил ноябрь ойида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш учун Фориш туман аҳоли бандлигига кўмаклаши марказига тумандаги 23 та маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан жами 700 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш бўйича буюртмалар тақдим этилган. Улар асосида мониторинг ўтказилиб, жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар ушбу даврда пахта теримида иштирок этганлиги сабабли иш ҳақи тўланиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.
Мурожаатчиларга пахта терими ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганлик учун тўловлар тартиби тўлиқ тушунтирилган.
Ҳозирда мазкур мурожаатни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш чораси кўриляпти.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.