Мбаппе ёзда "ПСЖ"да қолса, яна 90 миллион евро ишлаб олади

Мбаппе ёзда "ПСЖ"да қолса, яна 90 миллион евро ишлаб олади

Агар “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасидан кейин жамоада қолса, у 90 миллион евро бонус сифатида олади, дея хабар беради RMC Sport.

Манбага кўра, парижликлар хавотир йўқ. Француз лойиҳанинг йўналишидан жуда мамнун ва кетиш ниятида эмас.

24 ёшли ҳужумчи спорт маслаҳатчиси Луиш Кампуш билан ҳам яхши муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўтган йилнинг май ойида "ПСЖ" билан янги 2 йиллик шартнома имзолаган эди.

Шартномада футболчи ўзаро келишув асосида яна 1 йилга узайтириши мумкинлиги айтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!