Мбаппе XXI аср рекордини ўрнатди

Мбаппе XXI аср рекордини ўрнатди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган Австралияга қарши ўйинда рақиб жарима майдони ичида 19 марта тўпга тегинди.

Жаҳон чемпионатлари тарихида ушбу кўрсаткич бўйича энг яхши натижа 1966 ва 1970 йилларда қайд этилган бўлиб, италиялик Луижи Рива иккита Мундиалда бу ишни 20 марта амалга оширган.

XXI асрда эса энг яхши натижа 16та бўлиб турганди. Неймар ЖЧ-2018да Сербия терма жамоасига қарши ўйинда, Давид Вилья ЖЧ-2010да Гондурасга қарши учрашувда ҳамда Эл-Ҳожи Дуиф ЖЧ-2022да Швецияга қарши баҳсда рақиб жарима майдони ичида тўпга шунча марта тегинишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!